Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти: «Украина баъзан АҚШ манфаатларига зид ҳаракат қилмоқда»

АҚШ вице-президенти: «Украина баъзан АҚШ манфаатларига зид ҳаракат қилмоқда»

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон ва Киев айрим масалаларда ҳамкорликни давом эттираётган бўлса-да, уларнинг манфаатлари ҳар доим ҳам бир-бирига мос келмаслигини билдирди.

РИА Новости агентлигининг 2way порталига таяниб хабар беришича, Вэнс Украинанинг айрим ҳарбий ҳаракатлари АҚШнинг иқтисодий манфаатларига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган.

«Вақти-вақти билан бизнинг манфаатларимиз бир-биридан фарқ қилади», — деди АҚШ вице-президенти.

У бунга мисол сифатида Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудидаги нефть инфратузилмаси объектларига уюштираётган зарбаларини келтирди.

Вэнснинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар энергетика ресурслари нархининг ошишига олиб келмоқда ва бу АҚШ бозорига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«Улар Россия энергетика объектларини бомбардимон қилишни тўхтатишлари керак», — деди у.

Шу билан бирга, АҚШ вице-президенти Вашингтон ва Киев ўртасидаги ҳамкорлик тўхтаб қолмаганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, томонлар бир қатор йўналишларда биргаликда ишлашда давом этмоқда ва келгусида ҳам ўзаро алоқаларни сақлаб қолади.

Киритилди: 09:03 20.10.2026. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!