Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Венесуэладаги нефт конларини 100 йилга ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда

АҚШ Венесуэладаги нефт конларини 100 йилга ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда

АҚШ Венесуэладаги нефт конларини 100 йилга ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда — Bloomberg.

Нашрнинг хабар беришича, Вашингтон ва Еаракас ўртасида келишувга эришиш жараёни якунига яқинлашган. Дастлабки таклифга кўра, Венесуэладаги 10 та кон АҚШ компаниялари назоратига ўтиши мумкин. Ушбу конларда жами 90 миллиард баррелга яқин нефт захираси мавжуд.

Манбаларга кўра, мазкур конларнинг айримлари аввал Венесуэла президенти Николас Мадурога яқин шахслар томонидан назорат қилинган ёки Хитой компаниялари билан боғлиқ бўлган. Ҳозирча музокаралар якунланмаган. Таклиф қилинаётган шартлар ўзгариши ёки умуман бошқа кўринишга келиши мумкин.

"Агар ушбу келишув амалга ошса, бу Қўшма Штатларнинг бошқа давлат иқтисодиётига аралашувининг мисли кўрилмаган шаклларидан бири бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бу ташаббус Доналд Трамп маъмуриятининг Ғарбий яримшарда АҚШ таъсирини кенгайтиришга қаратилган сиёсатига мос келади", деб ёзади Bloomberg.

Жорий йилнинг январ ойида Николас Мадуро америкалик махсус кучлар томонидан қўлга олинганидан сўнг, АҚШ ва Венесуэланинг янги ҳукумати ўртасида табиий ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи бир қатор келишувлар тузилган.

Киритилди: 20:25 28.08.2026. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!