АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда ўтказган операция давомида Венесуэладаги Tren de Aragua наркокартелининг 11 нафар аъзосини йўқ қилди.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
"Зарба АҚШ томон йўл олган террорчилар халқаро сувларда бўлган ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётган пайтда содир бўлди. Зарба натижасида 11 террорчи йўқ қилинди", - деди у.