Газетанинг хабар беришича, қонун лойиҳаси қийинчилик билан қабул қилинди, уни 231 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлади, 196 нафари эса қарши чиқди.
"USAI дастури АҚШ мудофаа корхоналарида ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва харидни молиялаштиришни назарда тутади. Шартномада бу қуроллар келажакда Киевга топширилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ ишлаб чиқарилган қуроллар автоматик тарзда Украинага юборилмайди, бу фақат мудофаа вазирининг тақдимидан сўнг амалга ошади. Демак, АҚШ ишлаб чиқарилган қуролларни ўзида ҳам қолдириши мумкин", дея ёзмоқда NYT.
Шу билан бирга, Вакиллар палатаси республикачи конгрессмен Маржори Тейлор Гриннинг Украинага молиявий ёрдамни қисқартириш ҳақидаги таклифини рад этди. Бунга ҳам демократлар, ҳам республикачилар қарши чиқди.