АҚШ ва Хитой ўзаро тариф имтиёзларини яна уч ойга узайтиришга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Sveriges Radio хабар берди.
Тегишли келишувга 28-29 июль кунлари АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн бошчилигида Стокгольмда бўлиб ўтган икки кунлик музокаралар якунлари бўйича эришилган.
Аввалги тариф келишуви 10-11 май кунлари Женевада тузилган бўлиб, унга кўра Вашингтон ва Пекин вақтинча бож тўловларини камайтирди: АҚШ - Хитой товарларига 30 фоизгача (аввалги 115 фоиз даражасидан), Хитой эса Америка маҳсулотларига 10 фоизга. Ушбу шартнома муддати 12 августда тугаши керак эди.