Қўшма Штатлар Баҳрайн ва унинг Форс кўрфази иттифоқчилари билан биргаликда Эронни Ҳормуз бўғозидаги вазият учун жавобгарликка тортишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини ишлаб чиқади.
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолтц маълум қилди.
"Қарор лойиҳасида Эрондан бўғозда денгиз миналарини қўйишни тўхтатиш, ўтиш учун тўловларни бекор қилиш ва аллақачон ўрнатилган портловчи қурилмалар сони ва жойлашувини ошкор қилиш талаб қилинади", дейилади баёнотда.
Уолтцнинг сўзларига кўра, резолюция лойиҳаси "торроқ йўналишга" эга ва Эрон билан мавжуд сулҳ шароитида халқаро савдога, хусусан, Осиё иқтисодиётига таҳдидларга қаратилган.