Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Украина ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси ўн йил давомида амал қилади

A A A
АҚШ ва Украина ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси ўн йил давомида амал қилади

АҚШ ва Украина ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси ўн йил давомида амал қилади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Келишувга кўра, Қўшма Штатлар Украина армиясини тайёрлашда давом этиши, ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни кучайтириши ва разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтириши керак.

Ҳужжат, шунингдек, Украинага ҳужум уюштирилиши ёки бундай ҳужум таҳдиди юзага келган тақдирда, Киев ва Вашингтон вакиллари 24 соат ичида шошилинч йиғилиш ўтказиб, АҚШдан мумкин бўлган ёрдамни муҳокама қилишини кафолатлайди.

Шу билан бирга, келишув Қўшма Штатлар томонидан Украинани ҳимоя қилиш учун Америка армиясидан фойдаланиш мажбуриятларини ўз ичига олмайди. Шунингдек, шартномада Вашингтоннинг Киев олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам назарда тутилмаган.

Киритилди: 09:15 14.06.2024. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!