Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ва Украина фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш бўйича илк келишувни тузди

АҚШ ва Украина фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш бўйича илк келишувни тузди

АҚШ ва Украина фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш бўйича дастлабки инвестиция келишувини тузди. Келишув доирасида Геннадий Буткевичга тегишли Украинанинг «Би-Жи-Ви Груп» инвестиция платформасига қарийб 30 миллион доллар йўналтирилади.

Маблағлар уран, бериллий, цирконий ва ноёб ер элементларини қазиб олиш лойиҳаларини ривожлантиришга сарфланади.

Бу Вашингтон ва Киев томонидан Украина табиий ресурсларига қўшма инвестициялар киритиш учун ташкил этилган жамғарма доирасида амалга оширилаётган илк аниқ лойиҳа ҳисобланади.

Киритилди: 16:42 03.10.2026. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!