АҚШ ва Украина вакиллари музокаралар чоғида Донбасс ҳудудида нейтрал давлатлар қўшинларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилди.
Бу ҳақда The New York Times газетаси Абу-Дабида бўлиб ўтган Россия, АҚШ ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар тафсилотларига таяниб хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Киев режими вакиллари Донбасснинг бутун ҳудудини Россияга топшириш талаби рад этган.
Мақолада қайд этилишича, америкалик ва украиналик музокарачилар Донбасснинг бир қисмига нейтрал кучларни тинчликпарвар сифатида жойлаштириш ёки демилитаризация қилинган ҳудуд яратиш масаласини муҳокама қилган.
Муаллифлар эслатишича, Россия Украина ҳудудида НАТО қўшинларини жойлаштиришга қарши чиқади ва Донбассдан Украина Қуролли кучларини олиб чиқишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, Абу-Дабида Россия томони Аляскадаги Анкоридж шаҳрида Россия ва АҚШ саммити давомида эришилган келишувлардан ҳар қандай четга чиқишни рад этгани ҳам таъкидланган.