Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Россия ўртасида Украина бўйича музокаралар тўхтаб қолди

АҚШ ва Россия ўртасида Украина бўйича музокаралар тўхтаб қолди

АҚШ ва Россия ўртасида Украинадаги уруш бўйича олиб борилаётган музокаралар босиқ ҳолатга кириб қолди. Ҳудуд масаласи ва хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга эришилмаган.

Шу билан бирга, АҚШ разведкаси Россия президенти Владимир Путин ҳали ҳам бутун Украинани эгаллаш, шунингдек, илгари СССР таркибида бўлган Европа ҳудудларининг бир қисмини яна назорат остига олишга интилмоқда, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига АҚШ разведкаси ҳисоботларидан хабардор олти манба маълум қилган.

Бу маълумотлар Путиннинг BBC журналисти Стив Розенбергга берган интервьюси ортидан пайдо бўлди. Унда Россия президенти Украинадан кейин янги урушлар бўлмаслигини, агар Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлинса, деб айтган.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!