"Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея расмийлари ўз ҳарбийларини Россиянинг Украинага қарши урушига жўнатгани ҳақидаги хабарларни кузатиб бормоқда", деб ёзади Yonhap агентлиги.
"Биз бу борадаги маълумотларни тасдиқлаш учун Украина билан ҳамкорлик қилмоқдамиз", — дея маълум қилди Корея разведка идораси вакили.
Жанубий Кореяга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Курт Кэмпбеллнинг сўзларига кўра, КХДР Россияга моддий ёрдам бераётганининг "белгилари бор".
"Бу қўллаб-қувватлаш жанг майдонида сезилмоқда, бироқ Вашингтон бу хабарларни ҳамон ўрганиб чиқмоқда", — дея Кэмпбеллнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.