Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Исроил уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши керак — Эрон

АҚШ ва Исроил уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши керак — Эрон

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий:

▪️Эронга уюштирилган шафқатсиз ҳужум халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларини бузади. БМТнинг барча аъзо давлатлари АҚШ ва Исроилнинг суд қилиниши ва жавобгарликка тортилишини талаб қилишлари керак.

▪️Биз буни амалга оширишимиз керак ва мен нафақат Эрон, балки бутун халқаро ҳамжамият ҳам АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортилишини исташига ишонаман.

Теҳроннинг БМТдаги вакили:

▪️“АҚШ ва Исроил юқори технологиялардан инсоният равнақи учун эмас фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилиш мақсадида фойдаланмоқда. Бу уруш жинояти”, - деди у БМТнинг Инсоният тараққиёти комиссияси мажлисида.

Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига кўра, 40 кунлик уруш давомида Эронда 100 мингдан ортиқ аҳоли турар жой бинолари, 800 дан ортиқ мактаблар, 300 дан ортиқ тиббиёт муассасалари ва 30 дан ортиқ ОТМларга мақсадли зарбалар берилган. (https://t.me/sputnikuzbek/65235)

Киритилди: Бугун 08:13. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!