Ироқ Бош вазири ал-Суданий АҚШ мудофаа вазирининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Шапиро билан учрашди. ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция миссиясини якунлаш, ҳамда Ироқ ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш тартиблари муҳокама қилинди. Шапиро икки давлат ўртасида қурол-яроғ ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ҳамда Ироқ қуролли кучларининг жанговар даражасини ошириш муҳимлигини таъкидлади.