Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва ҳусийлар ўртасида сирли келишув

АҚШ ва ҳусийлар ўртасида сирли келишув

Қўшма Штатлар ҳусийларни кема қатновига қарши ҳужумлардан тийиб турадиган ҳар қандай келишувларни тузиш учун Исроилдан рухсат олишни талаб қилмайди. Бу ҳақда АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби маълум қилди.

Элчининг таъкидлашича, АҚШ ҳусийларнинг Исроил давлатига қарши ҳужумларига фақат америкаликлар жабр кўрган тақдирдагина жавоб қайтаради. Исроилдаги америкаликлар сони 700 мингга яқин, дея қўшимча қилди элчи.

Бир неча кун аввал расмий Вашингтон АҚШ ҳусийлар билан сулҳ тузаётганини маълум қилганди. Ҳусийлар кема қатновига қарши ҳужумлардан ўзини тияди, АҚШ эса Ямандаги ҳусийлар обектларини бошқа бомбардимон қилмайди.

Расмийларга кўра, Исроил келишув ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган. Трамп бу ҳақда ҳусийларнинг ракетаси Бен-Гурион аэропорти ҳудудига қулаганидан икки кун ўтиб маълум қилди.

Киритилди: 16:49 09.05.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!