Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, 26 ноябр куни Исроил Вазирлар маҳкамаси “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳни тасдиқлаш учун йиғилишни режалаштирган.
"Агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу фикрини ўзгартирмаса, Байрут Вашингтон таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш режасини амалга оширишда жиддий тўсиқлар кўрмаяпти" , — дея маълум қилди Ливан парламенти спикери ўринбосари Элиас Бу Сааб.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллади, бироқ Исроил яна баъзи шартларни Ливан расмийларига тақдим этишни режалаштираётгани маълум бўлганди.