Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги иттифоқчилари урушдан кейин Ғазо секторида халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш режасини илгари сурмоқда ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётгани сабабли Исроилга ҳарбий амалиётни тўхтатиш учун босимни оширмоқда.
Bloomberg ахборот манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ ва Европа Исроилнинг бундай режага шубҳа билан қарашини тушунади. Аммо улар бу фикрни муҳокама қилиш ҳам Исроил раҳбариятини урушни тезроқ тугатиш сари ундаши мумкин, деб ҳисоблайди нашр.
АҚШ ва Европа расмийлари томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири 1948 йилги урушдан кейин Фаластин араблари ва Исроил ўртасидаги сулҳ битимларини амалга оширишга кўмаклашиш учун 1949 йилда яратилган UNTSO ролини кенгайтиришни ўз ичига олади.
Бутун дунё бўйлаб БМТнинг ўхшаш тузилмаларидан намуна сифатида фойдаланиш, хусусан, Гаитига халқаро кучларни жойлаштириш ёки Сомалидаги исломий “Аш-Шабоб” гуруҳига қарши курашда фойдаланиш режалаштирилмоқда, дейди Bloomberg суҳбатдошлари.