Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Эрон янги келишув бўйича музокара олиб бормоқда: тафсилотлар маълум бўлди

АҚШ ва Эрон янги келишув бўйича музокара олиб бормоқда: тафсилотлар маълум бўлди

Al Arabiya телеканали АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги эҳтимолий келишув бандларини эълон қилди. Унга кўра, барча фронтларда ўт очишни тўхтатиш, кемалар қатнови эркинлигини таъминлаш ва АҚШ санкцияларини босқичма-босқич бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, келишувда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ҳамда ички ишларга аралашмаслик;

  • Икки давлат ўртасидаги ахборот урушини тўхтатиш;

  • Ҳарбий, фуқаролик ёки иқтисодий инфратузилмага зарба бермаслик бўйича ўзаро мажбурият;

  • Мажбуриятларнинг бажарилишини кузатиш ва низоларни ҳал қилиш учун қўшма механизм яратиш.

Ҳозирги вақтда лойиҳа ҳар икки томондан тасдиқланиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:46. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!