Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Греция Украинадан узр сўрашни талаб қилди

Греция Украинадан узр сўрашни талаб қилди

Греция мудофаа вазири Никос Дендиас Украинадан мамлакат қирғоқлари яқинида топилган денгиз дронлари учун расман узр сўрашни талаб қилди.

“Бу Украина денгиз флотига тегишли дрон эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз унинг қайси турга мансублигини ва қаерда ишлаб чиқарилганини биламиз. Украина биздан самимий узр сўраши, шунингдек, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига юз фоиз кафолат бериши керак”, — деган Никос Дендиас.

Нашр маълумотига кўра, вазир баёнот вақтида ғазабини зўрға тийиб турган.

Унинг таъкидлашича, агар дрон билан бир йўналишда ҳаракатланган круиз кемаси у билан тўқнашганида, оқибатлар жуда оғир бўлиши мумкин эди.

“Қандай қилиб кимдир ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан ташқарида бўлган бегуноҳ инсонлар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин? Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат”, — дея хулоса қилди Греция мудофаа вазири.

Киритилди: Бугун 21:16. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!