Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўт очишни 60 кунга тўхтатиш ва ядровий дастур бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги меморандумга келишиб олди, бироқ Трамп ҳозирча уни маъқулламади

АҚШ ва Эрон ўт очишни 60 кунга тўхтатиш ва ядровий дастур бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги меморандумга келишиб олди, бироқ Трамп ҳозирча уни маъқулламади

Бу ҳақда Ахios хабар бермоқда.

Вашингтон ва Теҳрон музокарачилари ўзаро англашув меморандуми бўйича келишувга эришди. Унда сулҳнинг 60 кунга узайтирилиши ва Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг бошланиши ҳақида сўз боради, деб ёзди портал ўз манбаларига таяниб.

Таъкидланишича, меморандум шартларининг аксарияти келишилган, бироқ иккала давлат ҳам ҳали ўз етакчиларининг розилигини олиши керак. Кейинроқ Эрон томони америкалик музокарачилар билан боғланиб, уларга Теҳронда зарур рухсатномалар олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Эронда ҳали расман хабар берилмади.

Шунингдек, Axios маълумотларига кўра, америкалик музокарачилар келишув тафсилотлари ҳақида Трампга хабар берган, бироқ у меморандумни дарҳол имзоламаган ва "бу ҳақда ўйлаб кўришни хоҳлаётгани"ни айтган.

Манбаларнинг хабар беришича, меморандум доирасида 60 кун давомида Ҳўрмуз бўғозида кема қатнови чекланмайди ва бепул бўлади. Шунингдек, Эрон 30 кун ичида бўғоздаги барча миналарни олиб ташлаши керак.

Шунингдек, меморандумда Эроннинг ядро қуролига эга бўлишга уринмаслик мажбурияти ҳақида сўз боради. Битим амал қилиш даврида Эроннинг юқори даражада бойитилган урани тақдири ва умуман Эронда уранни бойитиш бўйича музокаралар олиб борилади.

Бундан ташқари, келишувга Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасидаги урушни тугатиш тўғрисидаги банд ҳам киритилган.

Меморандум маъқулланган тақдирда, АҚШ Эронга қарши санкцияларни юмшатишга ва музлатилган Эрон активларини очишга ваъда беради.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!