Оқ уй Эрон билан урушни 30 кун ичида босқичма-босқич якунлаш бўйича бир саҳифалик меморандумни имзолашига яқин қолди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Axios нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Ушбу ҳужжат ядровий дастур бўйича батафсилроқ музокаралар учун асос бўлиб хизмат қилиши керак. АҚШ яқин 48 соат ичида бир нечта асосий бандлар бўйича Эроннинг жавобини кутяпти.
Келишув шартларига кўра, Эрон уранни бойитишга вақтинчалик тақиқ жорий этиш мажбуриятини олади. Бунинг эвазига Қўшма Штатлар санкцияларни бекор қилишга ва Теҳроннинг музлатилган миллиардлаб долларлик маблағларини очишга рози бўлади. Шунингдек, ҳар икки томон Ҳўрмуз бўғози орқали транзит чекловларини олиб ташлайди.
Иккита манбанинг таъкидлашича, Эрон аввалроқ рад этиб келган юқори даражада бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга рози бўлади.
Ҳозирда уранни бойитиш бўйича мораторий муддати юзасидан мунозаралар давом этмоқда: Теҳрон 5 йил таклиф қиляпти, АҚШ эса 20 йилни талаб қилиб, 12 йилга рози бўлишга тайёрлигини билдирган.
Мораторий тугагандан сўнг, Эрон уранни фақат паст даражада — 3,67 фоизгача бойита олади. Теҳрон меморандум орқали ҳеч қачон ядровий қурол яратишга интилмаслик ва қуролга оид ҳеч қандай фаолият юритмаслик мажбуриятини оладич дейилади хабарда.