Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Дания Гренландия хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин

АҚШ ва Дания Гренландия хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин

Bloomberg нашрининг хабар беришича, АҚШнинг Белгиядаги элчиси Билл Уайт Вашингтон ва Копенгаген Гренландия, NATO, Европа ҳамда АҚШ хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган, ўзаро манфаатли ҳамкорлик шаклини ишлаб чиқиши эҳтимоли юқорилигини маълум қилган.

Элчи, шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп ва Дания бош вазири Метте Фредериксен ўртасида самарали ҳамкорлик модели шаклланишига ишонч билдирган.

Дипломат алянснинг мудофаа харажатлари ошиб бораётган бир пайтда Трамп NATO'нинг асосий қўлловчиларидан бири эканини ҳам қўшимча қилган.

Киритилди: Бугун 13:49. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!