"Тегишли битимларни амалга оширишни қийинлаштириши мумкин бўлган санкция чекловлари 13 декабргача кечиктирилди (аввалги муддат 21 ноябр эди). Ушбу санага қадар “Лукойл”га Россиядан ташқаридаги чакана ёнилғи қуйиш шохобчаларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тугатиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга рухсат берилди. “Лукойл” фойдасига келадиган барча тўловлар махсус блокланган ҳисоб рақамларига тушиши керак (яъни компания улардан фойдалана олмайди)", дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.
Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл”, “Роснефть” ва уларнинг Болгария ва Қозоғистондаги лойиҳалар билан боғлиқ шуъба корхоналари билан битимларни амалга оширишга рухсат берди.