Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ўзбекистон фуқароларига қарши санкциялар киритди

АҚШ Ўзбекистон фуқароларига қарши санкциялар киритди

АҚШ департаменти бўлими Россия билан алоқадор 10 нафар жисмоний ва 12 та юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Қора рўйхатга Сингапур, Латвия, Кипр, Исроил, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари киритилган.

АҚШ молия вазирлиги Ўзбекистон фуқароси бўлган Макс Пифлаксга нисбатан санкциялар жорий қилди. Санкциялар унинг ўғли Гилад Пифлаксга ҳам таъсир қилди. Иккаласи ҳам Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Макс Борисович Пифлакс 1962 йил 14 июнда туғилган, Ўзбекистон фуқаролигига эга, Зименков тармоғига аъзо бўлиб, DES Defence Engineering Solutions LTD (Исроил) билан алоқадор.

Санкцияга учраган Ўзбекистоннинг учинчи фуқароси Игор Зименков Россияга юқори технологияли ускуналар етказиб беришда иштирок этгани айтилмоқда. АҚШ молия вазирлиги Игор Зименковни “Зименков тармоғи” раҳбари, Россия ва Кипрдан келган қурол сотувчиси деб билади. OFAC маълумотларига кўра, унинг тармоғининг баъзи аъзолари Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг асосий қисмлари бўлган санкцияланган "Rosteх" ва "Рособоронекспорт" корпорацияларини қўллаб-қувватлайди.

Манба.

Киритилди: 17:11 02.02.2023. Ўқилди: 11863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!