Америка Қўшма Штатлари 5 апрель куни ўз ҳарбий-денгиз флоти таркибига Virginia Block IV тоифадаги янги USS Iowa (SSN 797) атом сувости кемасини қабул қилиб олди, деб хабар берди Fox News.
Маросим Коннектикут штати Нью-Лондон шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтди. Ушбу тоифадаги сув ости кемалари 1600 км масофага учадиган 12 та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган.
Атом сув ости кемасининг узунлиги 115 метр, кенглиги 10 метр. У 240 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғийди ва 25 узелдан юқори тезликка эриша олади.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ҳозир Virginia синфидаги ва турли модификациядаги 23 та атом сувости кемасига эга.