Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
АҚШ маъмурияти Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатмаса, Америка қуролларини харид қилишга мўлжалланган PURL дастури фаолиятини тўсиб қўйишини билдирган. Бу ҳақда Financial Times газетаси Европа расмийларига таяниб хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, америкалик расмийлар дам олиш кунлари европалик ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, Киев ва Европа пойтахтларига Россия нефт заводларига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказган. Вашингтон разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатиш эҳтимолини ҳам билдирган.
Аввалроқ Axios нашри Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Майамидаги учрашувда Украина делегациясини огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотига кўра, Киев Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш талабини бажармаса, АҚШ Украинага разведка маълумотларини беришни тўхтатиши мумкин.