Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украинага киберхавфсизлик соҳасидаги ёрдамини қисқартирди

АҚШ Украинага киберхавфсизлик соҳасидаги ёрдамини қисқартирди

АҚШ Украинага киберхавфсизлик соҳасидаги ёрдамини қисқартирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган ўнлаб украиналик ва америкалик мутахассислар билан тузилган шартномалар бекор қилинган ёки тўхтатиб қўйилган. Бу Украинани киберҳужумлардан ҳимоя қилишни молиялаштирган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фаолиятига ажратилган маблағларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ.

Шунингдек, нашр мухбирларига маълум қилинишича, Украина инфратузилмасини ҳимоялаш учун мўлжалланган компютер ускуналари ва дастурий таъминотнинг режалаштирилган етказиб берилиши ҳам амалга оширилмаган.

Вашингтон маблағлари Киев учун киберхавфсизликни таъминлашда энг йирик молиявий манба бўлиб келган. Bloomberg манбаларига кўра, сўнгги беш йил ичида USAID бу мақсадда 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Феврал ойида Доналд Трамп маъмурияти USAID шартномаларининг 90 фоизини бекор қилиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Ушбу қарор натижасида Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб кўрсатадиган ёрдами 60 миллиард долларга камаяди. Март ойида эса Давлат котиби Марко Рубио агентлик дастурларининг 83 фоизи ёпилишини эълон қилган эди.

Киритилди: 19:29 26.04.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!