Вашингтон Украинада январь ойи охирида захиралари тугаб қолган тактик ATACMS ракеталарини алмаштириш учун Киевга юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи GLSDB ракеталарини юборишни қайтадан бошлаш ниятида.
Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларга кўра, 150 км гача бўлган масофадаги нишонларни уриб туширишга қодир бўлган GLSDB юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи ракеталарини етказиб бериш 300 кмгача бўлган нишонларни уриб туширишга қодир ATACMS ракеталари тақчиллигини қоплаши керак. Агентликнинг сўзларига кўра, GLSDBлар "Россиянинг электрон қарши чоралар тизимларига яхшироқ қарши туриш учун янгиланган".
Ушбу снарядларни сотиб олиш бўйича шартномалар АҚШнинг 46-президенти Жо Байден даврида имзоланган.
Reuters манбаларининг айтишича, Украина Қуролли кучлари яқин келажакда GLSDB дан жанг майдонида фойдаланиши мумкин. Киев охирги марта бу қуролдан бир неча ой олдин фойдаланган.