Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украинага бераётган Abrams танкларининг қандай каромати бор?

АҚШ Украинага бераётган Abrams танкларининг қандай каромати бор?

🔘Америка армиясидаги энг кенг тарқалган модификацияси – 120 мм тўп билан жиҳозланган М1А2.

🔘Танк экипажи – 4 киши, автоматик ўқлаш тизими йўқ. Техниканинг афзалликлари орасида олд томон зирҳларнинг мустаҳкамлиги қайд этилади.

🔘Яна бир афзаллиги – навигация ва идентификация тизими. Abrams’нинг сўнгги модификациялари максимал даражада электроника, жумладан, термал тасвир камералари билан жиҳозланган.

🔘Машина 1500 от кучига эга двигател билан жиҳозланган, унинг оғирлиги 60 тоннадан ошади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, танк Украинадаги кўприклар ва тупроқ қатлами учун жуда оғир.

🔘Abrams бир нечта можароларни, жумладан Афғонистон ва Ироқдаги урушни бошдан кечирган. Ироқда у бир қатор муаммоларга дуч келган.

🔘Ироқдан кейин у жиддий ўзгартирилди: тепасига пулемёт учун қалқон ўрнатилди, двигател бўлинмаси зарядга қарши панжара билан ҳимояланди ва экранлар қўшилди.

Киритилди: 21:07 26.01.2023. Ўқилди: 4293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!