Америка маъмурияти Украинага 725 миллион долларлик яна бир пакет қурол, жумладан пиёдаларга қарши миналар юборишга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари учун қарши учувчисиз тизимлар ва ўқ-дорилар ҳам киради.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украинага янги қуроллар етказиб берилиши фронтдаги вазиятни ўзгартирмаслигини, фақат можаронинг чўзилишига олиб келишини таъкидлаган эди.