— Украина NATO'га қўшилишдан воз кечади, Донбассда эса ҳарбий кучлар жойлаштирилмайдиган ҳудуд ташкил этилади. Бунинг эвазига Украинага инвестициялар киритиш ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ваъда қилинади.
— Россияга қарши санкциялар юмшатилиши, АҚШ билан иқтисодий келишувлар тузилиши ва Ғарб давлатлари билан муносабатлар тикланиши таклиф этилмоқда.
— Шунингдек, Россия газини Европага етказиб беришни қайта бошлаш ва "Шимолий оқим" газ қувурини қайта ишга тушириш режаси ҳам бор.