Жо Байденнинг айтишича, Украина ва АҚШ ўртасида тузилган хавфсизлик бўйича келишув америкалик аскарларни Украинага жўнатишни назарда тутмайди.
«АҚШ Украинага ёрдам беради, бироқ Америка қўшинларини Украинага урушиш учун юбормайди. Биз қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берамиз, разведка маълумотлари билан бўлишишни кенгайтирамиз, жасур украин аскарларини ўқитишда давом этамиз», — деган АҚШ президенти.