Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украина ташқи ёрдамсиз икки кун ҳам дош бера олмайди деб ҳисобламоқда

АҚШ Украина ташқи ёрдамсиз икки кун ҳам дош бера олмайди деб ҳисобламоқда

АҚШ амалдорлари Украинани халқаро ёрдамсиз бир-икки кун ҳам бардош бера олмайдиган мамлакат сифатида кўрмоқда, деб хабар берди РИА Новости "Foreign Policy" журналига таяниб.

Нашр маълумотига кўра, бу ҳақда НАТО мамлакатлари бадаллари орқали Украинага қурол-яроғ етказиб беришни назарда тутувчи PURL ташаббусида иштирок этаётган давлатлардан бирининг номи ошкор этилмаган дипломати айтган.

“Америкалик амалдорлар билан суҳбатлашганимда, улар Украинани халқаро ёрдамсиз бир ёки икки кун ҳам яшай олмайдиган мамлакат сифатида кўришади”, — деди дипломат нашрга.

Журнал билан суҳбатлашган европалик дипломатларнинг сўзларига кўра, PURL орқали кейинги ёрдам пакетлари бўйича “катта ишонч йўқ”. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу ташаббусга қизиқиш билдиргани қайд этилмоқда.

"Foreign Policy"нинг ёзишича, АҚШ маъмуриятида айримлар Украинанинг барқарорлигига ишонмаслиги мумкин, Вашингтон кўмагисиз эса Киевнинг имкониятлари чекланган.

Нашр Украина ва унинг Европадаги ҳамкорлари Яқин Шарқдаги можаро АҚШнинг ҳарбий ёрдамига, айниқса "Patriot" ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб беришга қандай таъсир қилишини кутмоқда ҳам деб таъкидлайди.

Киритилди: Бугун 14:56. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!