"Украина Қримда Россиянинг зенит-ракета тизимларини, қўмондонлик марказларини ва аэродромларини йўқ қилиш учун АҚШ томонидан тақдим этилган АТАCМS ракеталаридан фойдаланган. Украина Қуролли кучлари Севастопол портидаги Россиянинг сўнгги жанговар кемасини ракета зарбалари билан чўктирди. Буни натижасида Россия Қора денгиз флоти Қримни тарк этди", — дея маълум қилди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.