Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украина билан имзоланган фойдали қазилмалар бўйича янги битимдан 350 миллиард доллардан ҳам кўпроқ фойда кўради— Доналд Трамп

 АҚШ Украина билан имзоланган фойдали қазилмалар бўйича янги битимдан 350 миллиард доллардан ҳам кўпроқ фойда кўради— Доналд Трамп

"Киев ва Вашингтон ўртасида имзоланган фойдали қазилмалар бўйича битим Қўшма Штатларга Украинани қўллаб-қувватлаш учун сарфланган харажатларни қоплашга ёрдам беради. Шу билан бирга, АҚШ 350 миллиард доллар сарфлаганидан ҳам кўпроқ фойда кўради", — деди Доналд Трамп НеwсНатион янгиликлар тармоғи эфирида.

Журналистнинг "Қўшма Штатларнинг Украинадаги иштироки Владимир Путинни минтақада тийиб тура олармиди?", деган саволига жавобан Трамп: "Албатта", — деб жавоб берди.

"Вашингтон Киевга 350 миллиард доллар ёки шунга яқин миқдорда маблағ сарфлаган ва эвазига “ҳеч нарса олмаган”. Европа эса атиги 100 миллиард долларни “қарзга берган”. Улар ажойиб нодир ер металларига эга. Мен маълум минералларни назарда тутяпман. Уларда бошқа кўплаб жойларда йўқ ресурслар бор, бу катта бойлик. Биз 350 миллиард доллардан кўпроқ фойда келтирадиган келишувга эришдик", — деди АҚШ президенти.

Трамп, шунингдек, Украинадаги урушни тугатмоқчи эканини таъкидлади.

"Сабаби ҳар ҳафта ўртача 5 минг нафар ёш аскар ҳалок бўлмоқда: россияликлар ва украиналиклар. Бу америкаликлар эмас, лекин барибир одамлар. Бу жуда қайғули ҳолат". —дея қўшимча қилди Қўшма Штатлар раҳбари.

Киритилди: 14:54 01.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!