Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Тинч океанидага кемага зарба берди: беш киши йўқ қилинди

АҚШ Тинч океанидага кемага зарба берди: беш киши йўқ қилинди

Америка ҳарбийлари Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддаларни ташиш учун фойдаланилган кемага зарба берди. Операция натижасида беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги X ижтимоий тармоғида маълум қилган.

«Ғарбий яримшардаги қўшма тезкор гуруҳ Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташишда одатда фойдаланиладиган йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган тезюрар кемасига ҳалокатли куч ишлатган ҳолда зарба берди», — дейилади баёнотда.

Қўмондонлик маълумотларига кўра, разведка маълумотлари мазкур кема гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташишда бевосита фойдаланилганини тасдиқлаган.

Операция натижасида беш киши йўқ қилинган. Америка ҳарбийлари уларни «наркотеррорчилар» деб атаган.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!