АҚШ Тинч океанида гиёҳванд моддалар олиб кетаётган кемага зарба берди, бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.
АҚШ Жанубий қўмондонлиги 22 декабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган кемага зарба берганини маълум қилди, деб ёзади агентлик.
Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, разведка ушбу кема шарқий Тинч океанида гиёҳванд моддалар савдоси учун оммабоп бўлган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланганини ва наркотикларни ташиш амалиётида иштирок этганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, Жанубий қўмондонлик кеманинг ҳақиқатан ҳам контрабанда билан шуғулланганини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
Associated Press'нинг қайд этишича, сентябр бошидан буён АҚШ томонидан амалга оширилган 29 та шундай зарба оқибатида камида 105 киши ҳалок бўлган.