Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ таклиф этадиган "олтин карталар" қанча туради?

АҚШ таклиф этадиган "олтин карталар" қанча туради?

АҚШ мамлакатга кўчиб ўтмоқчи бўлганлар учун "олтин карталар" таклиф қилади.

АҚШ бадавлат хорижликларга АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳамда АҚШ фуқаролигини олишга йўл очадиган “олтин карталар”ни сотади, деб хабар беради Кazinform агентлиги DW нашрига таяниб.

АҚШ президенти Дональд Трамп Овал кабинетда журналистлар билан суҳбатда “олтин карта” нархи тахминан 5 миллион АҚШ долларини ташкил этишини таъкидлади.

- “Олтин карта”ни сотмоқчимиз. Сизда грин-карт бор. Бу эса “олтин карта”. Биз ушбу картани тахминан 5 миллион долларга баҳолаймиз ва бу сизга грин-картнинг афзалликларини беради, шунингдек, бу фуқароликка йўл бўлади. Бой одамлар эса ушбу картани сотиб олиб, мамлакатимизга келишади, - деди Дональд Трамп.

АҚШ Савдо вазири Говард Лютникнинг тушунтиришича, “олтин карта” ҳукуматнинг EB-5 иммиграцион визаси дастури ўрнини босади.

Трампнинг сўзларига кўра, “олтин карталар” савдоси икки ҳафта ичида бошланиши мумкин. У миллионлаб карталар сотилишини кутмоқда.

— Ҳуқуқий нуқтаи назардан, бу мутлақо қонунийдир, — деди АҚШ президенти.

Аввалроқ Оқ уй ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бошлангани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 19:40 26.02.2025. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!