Бундан олдин The Times газетаси хабар қилишича, Сурия ҳукумати санкцияларни бекор қилиш эвазига Трампга ресурс келишувини таклиф қилмоқчи бўлган.
Гап яқинда имзоланган АҚШ-Украина битимига ўхшаб, Америка компанияларига мамлакат табиий бойликларини ўзлаштиришга рухсат бериш ҳақида кетмоқда.
Axios нашри маълумотларига кўра, АҚШ президенти Саудия Арабистонига ташрифи давомида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа билан учрашиши мумкин.