Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси ва Суриядаги махсус вакили Томас Баррак 29 май куни Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихона резиденциясида АҚШ байроғини кўтарди. Бу ҳодиса Суриядаги АҚШ элчихонаси 2012 йилда ёпилганидан бери биринчи марта юз берди.
Элчихонанинг қайта очилиш маросимида Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари бўйича вазири Ҳасан ал-Шайбоний ҳам қатнашди.
Шунингдек, Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ўз қароргоҳида ТИВ, мудофаа ва разведка хизмати раҳбарлари ҳамроҳлигида Томас Баррак билан учрашув ўтказган.