Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Сурияда ИШИДга қарши Hawkeye Strike операциясини бошлади

АҚШ Сурияда ИШИДга қарши Hawkeye Strike операциясини бошлади

АҚШ Сурияда ИШИДга қарши Hawkeye Strike операциясини бошлади.

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг сўзларига кўра, бу ўтган ҳафтада ИШИД ҳужуми оқибатида икки нафар америкалик аскарнинг ўлимига нисбатан жавоб чораси ҳисобланади.

"Бу урушнинг бошланиши эмас — бу қасос эълонидир. Америка Қўшма Штатлари президент Трамп раҳбарлигида ўз одамларини ҳимоя қилишда ҳеч қачон иккиланмайди ва асло чекинмайди. Бугун биз душманларимизни овладик ва уларни йўқ қилдик, жуда кўпини. Биз буни давом эттирамиз", — дея қўшимча қилди Ҳегсет.

​The New York Times нашрининг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, қирувчи самолётлар, вертолётлар ва артиллерия ИШИДнинг ўнлаб обйъэктларига, жумладан, қурол-яроғ омборларига зарбалар берган.

Киритилди: 09:35 20.12.2025. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар