Қўшма Штатлар Суриядаги ҳукуматни ўзгартириш ниятида эмас
Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили ва Анқарадаги элчиси Том Барак маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳам Сурияга қўшин жўнатиш ниятида эмас: “Вашингтоннинг устувор йўналиши терроризмга қарши курашдир”.
Дипломат, шунингдек, амалдаги президент Аҳмад ал-Шаара келажагига ишончини таъкидлади.
"Мен унга ишонаман. Ишончим комилки, унинг мақсадлари бизникига мос келади. Бу Сурияда барқарорликни таъминлаш. Бироқ турли этник ва сиёсий талаблар бу жараённи мураккаблаштиради", деб тушунтирди сиёсатчи.