Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ суди Трамп маъмуриятига Associated Press агентлигига Оқ уйнинг Овал кабинетига кириш ҳуқуқини қайтаришни буюрди

АҚШ суди Трамп маъмуриятига Associated Press агентлигига Оқ уйнинг Овал кабинетига кириш ҳуқуқини қайтаришни буюрди

Федерал судья Тревор Макфадден АҚШ Конституциясининг биринчи тузатмасига, яъни сўз ва матбуот эркинлигини кафолатловчи моддасига таяниб қарор чиқарди. Энди Трамп маъмурияти АP мухбирларини, агар бошқа журналистларга рухсат берилса, президент самолётига ва бошқа биноларга киритиши шарт.

Associated Press ходимларига феврал ойи ўрталарида Оқ уйнинг Овал кабинетига кириш тақиқланганди. Бунга таҳририятнинг Доналд Трампнинг фармонига қарамай, ўз нашрларида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиришни рад этгани сабаб бўлганди. Оқ уй матбуот хизмати агентликни "нотўғри маълумот тарқатишда" айблади.

Шундан сўнг, АP Оқ уй маъмурияти раҳбари Сюзан Уайлс, унинг ўринбосари Тейлор Будович ва АҚШ президентининг матбуот котиби Кэролайн Ливиттга қарши судга даъво аризаси киритганди.

Киритилди: 12:46 09.04.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!