Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Россиянинг “соя флоти”га қарши янги санкцияларни режалаштирмоқда.

АҚШ Россиянинг “соя флоти”га қарши янги санкцияларни режалаштирмоқда.

Байден маъмурияти Россия нефтини олиб кетаётган танкерларга қарши чоралар кўраётганда Россия нефт даромадларини мақсад қилиб қўймоқда, дея хабар беради Reuters манбага таяниб.

Уларга кўра, Россия Федерациясидан нефт ташувчи кемаларга нисбатан Ғарб томонидан бир баррел учун 60 доллар қилиб белгилаган шифтдан юқори нархда сотиладиган “катта санкция пакети” жорий этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, санкциялар, эҳтимол, мавжуд чекловларни четлаб ўтиб, Россия нефти савдосини ташкил қилишда иштирок этган шахсларга нисбатан чораларни ўз ичига олади.

Байден маъмурияти 20-январ куни сайланган президент Доналд Трампнинг инаугурацияси олдидан Украинани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Трампнинг санкцияларга муносабати қандай бўлиши номаълум, дея аниқлик киритади Reuters.

Киритилди: 13:30 06.01.2025. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!