Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россиянинг энергетика соҳасига қўйилган санкцияларни юмшатишни кўриб чиқмоқда – Reuters

АҚШ Россиянинг энергетика соҳасига қўйилган санкцияларни юмшатишни кўриб чиқмоқда – Reuters

Оқ уй АҚШ Молия вазирлигига Россиянинг нефт ва газ секторига қўйилган санкцияларни юмшатиш имкониятларини ўрганишни топширди, деб ёзади Reuters манбаларга таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати бу қадамни Россия Украинага қарши урушни тўхтатишга рози бўлса, санкцияларни тезда бекор қилиш режасининг бир қисми сифатида кўриб чиқмоқда.

Reuters'нинг қайд этишича, Трамп яқин ҳафталарда Саудия Арабистонида Путин билан учрашишни режалаштираётгани ҳақида гапирмоқда ва санкцияларни юмшатиш, эҳтимол, музокараларнинг марказий мавзуларидан бири бўлади.

Киритилди: 13:37 08.03.2025. Ўқилди: 1727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!