Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Россияни Украина билан ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

АҚШ Россияни Украина билан ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

Қўшма Штатлар Россияни Украина билан зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва уч томонлама музокараларга ўтишга чақирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Кейт Келлог Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва урушни тугатиш учун уч томонлама музокараларга ўтишга чақирамиз", — деди у.

Шу билан бирга, Келлог Россияни можарони чўзаётганликда айблади ва Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг музокаралар аҳволи ҳақидаги сўнгги изоҳларини "орвеллик" (алдамчи, манипуляция) деб атади.

"Россия Украинадаги тинч аҳоли манзилларини бомбардимон қилиш орқали вақтни чўзишда давом эта олмайди", деб ёзади унинг нашри.

Келлоггнинг таъкидлашича, Россия томонининг АҚШ ва Украина тинчлик музокараларини олиб бораётгани ҳақидаги баёнотлари асоссиз: “Президент Трамп урушни тугатиш бўйича тараққиётга эришишда изчил ва иккиланмай ҳаракат қилди”.

Киритилди: 10:30 01.07.2025. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!