Қўшма Штатлар, Россия ва Украина делегациялари Абу-Дабида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар давомида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш йўллари ва сулҳни мониторинг қилиш механизмини муҳокама қилишди.
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Икки кун давомида делегациялар сулҳни амалга ошириш усуллари ва ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишини мониторинг қилиш каби қолган масалалар бўйича кенг муҳокамалар ўтказдилар", дейилади нашрда.