Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп "Катта еттилик" (G7) саммитида журналистларга маълум қилди.
Россияга қарши санкцияларни кучайтириш имконияти ҳақидаги саволга у шундай жавоб берди:
"Хўш, тез орада бизда буни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади, чунки ҳозир бозорга нефть кириб келмоқда. Биз санкцияларни бекор қилган эдик, чунки нефт етказиб берилишига тўсқинлик қилишни хоҳламагандик, шунинг учун тез орада қайсидир паллада буни амалга ошира оладиган ҳолатга келиб қоламиз".
Март ойида Эрон билан уруш фонида АҚШ жаҳон бозоридан Россия нефтини сотиб олишга рухсат берувчи лицензия берган эди. 18 май куни ушбу лицензия муддати яна 30 кунга узайтирилди. Куни кеча АҚШ ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳужжат Хўрмуз бўғози кемалар қатнови учун очилишини назарда тутади, дея хабар бермоқда ОАВ.