Энг муҳим санкциялар “Газпромбанк”га қарши қаратилган. Ушбу банк илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган ва шунинг учун Россия компаниялари хусусан, “Газпром” энергетика компанияси ушбу банкдаги ўз ҳисоб рақамларига экспорт қилинадиган товарлар учун доллар ва еврода тўловларни қабул қилишни давом эттириши мумкин эди. Путиннинг фармонига кўра, 2022 йил баҳоридан бошлаб хорижий импортчилар “Газпромбанк”да махсус ҳисоб рақамлари шарт эди.
Кеча “Газпромбанк” SWIFT тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, лекин бугунги санкцияларда бу назарда тутилмаган. Бошқа томондан, октябр ойи охирида Вашингтон Россия банклари билан энергия ташувчилари билан боғлиқ операцияларга рухсат берди. Берилган лицензия 2025 йил 30 апрелгача амал қилади.
“Агророс банк”, “БКС-банк” ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди. Шунингдек, Россия Марказий банки раисининг биринчи ўринбосарлари Дмитрий Тулин ва Владимир Чистюхин, Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти бошлиғи Алла Бакина ва молия тизими барқарорлиги бошқармаси бошлиғи Елизавета Данилова ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.