АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди.
13 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқотида Давлат департаменти Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонидаги архитектура консервацияси ишлари учун 500 минг доллар маблағ ажратилишини эълон қилган.
Молиялаштириш "АҚШ элчиларининг маданий меросни асраш" жамғармаси орқали берилади.