АҚШ разведка агентликлари Украинани яқин кунларда янги “Орешник” зарбалари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақда AP ва Reuters агентликлари исми ошкор этилмаган америкалик амалдорга таяниб ёзишмоқда.
"Қўшма Штатлар “Орешник”ни жанг майдонидаги бурилиш нуқтаси сифатида эмас, балки қўрқитишга уриниш сифатида кўради. Россияда бундай ракеталарнинг бир нечтаси бор ва улар Украинада мунтазам равишда учириладиган бошқа ракеталарга қараганда кичикроқ каллакка эга", — дея фикр билдирди манба.